Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 9 сентябрь куни кечки 18:00 да Тошкент аэропортида (терминал-3) кутиб олинади. Спорт вазирлиги терма жамоани муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.
Парижда ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини (жами 26 та) қўлга киритиб, медаллар жадвалида 13-ўриндан жой олди, Осиёда эса Хитой ва Япониядан кейин учинчи бўлди. Бу — мамлакат тарихидаги энг яхши натижа.
Пара пауэрлифтинг бўйича баҳсларда Рўза Кузиева 147 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди. Унинг натижаси биринчи ўринни эгаллаган бразилиялик спортчиникидан 1 кг камроқ бўлди. Ўзбекистон учун бу 9-кумуш медалдир.
Найза улоқтириш дастурида қатнашган ўзбекистонлик параатлет Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этиб, олтин медаль олди. Спортчи бу билан ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади. Бир неча кун олдин Қурбонова ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлганди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 15 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Паралимпия ўйинларининг саккизинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 9 нафар аъзоси спортнинг 4 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Паралимпия ўйинларининг узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Салиев 7.16 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Нурхон Қурбонова эса ядро улоқтиришда ўзининг мавсумдаги энг яхши натижаси — 7.75 метр билан бронза медалини қўлга киритди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг тўртинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Паралимпиячи Моҳигул Ҳамдамова диск улоқтириш баҳсларида 32,75 метр натижа билан бронза медали соҳибига айланди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 14 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш дастурида Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, Толиббой Йўлдашев эса бронза медалини олди. Ўзбекистон медаллар жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Кубаро Ҳакимова пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олди. У ядрони 10,36 метрга улоқтириб, иккинчи ўринни эгаллади.
Париждаги Паралимпия ўйинларида Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсида 5,22 метрга сакраб, мусобақа рекордини янгилади. Бундан аввалги рекорд натижа 5,07 метр эди.
Париждаги Паралимпия ўйинларининг биринчи кунида ўзбекистонлик 5 спортчи пара сузиш баҳсларида қатнашади. Паратаэквондочи Зиёдахон Исоқова (-47 кг) иштирокини чорак финалдан бошлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг